G7 саммити баёнотидан сўнг Хитой қатъий норозилик билдирди

Корнуоллда бўлиб ўтган G7 саммити баёнотидан сўнг Буюк Британиядаги Хитой элчихонаси қатъий норозилик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Англияда бўлиб ўтган G7 саммити баёнотидан сўнг Буюк Британиядаги ХХР элчихонаси кескин норозилик билдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Англия жанубидаги Корнуолл графилигида 11-13 июнь кунлари бўлиб ўтган G7 саммитидан сўнг, катта еттилик Хитой билан ҳамкорлик қилишда давом этишини, лекин Хитой ҳукуматидан инсон ҳуқуқларини бажаришни талаб қилишди, хусусан Шинжон уйғур ва Гонконгда.
Шунингдек, G7 раҳбарлари Тайвань бўғози, Жанубий Хитой ва Шарқий Хитой денгизидаги вазиятдан хавотирда эканини маълум қилишди.
Хитой ҳукумати ушбу баёнотларга нисбатан кескин норозилик билдирди.
“G7 саммити якуний баёнотида Шинжон, Гонконг ва Тайвандаги вазиятга оид фактлар бузиб кўрсатилган. Ҳаиқиқат – ёлғон деб баҳоланиб, Хитой айбланмоқда. Бу Хиртойнинг ички ишларига қўпол аралашув ва халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари бузилишидир. Биз бундан норозимиз ва қатъий эътироз билдирамиз”, - дейилган Хитой элчихонаси баёнотида.
Шунингдек, Хитой дипломатик ваколатхонаси баёнотида, дунёда COVID-19 эпидемияси авж олаётган, иқтисодий вазият оғирлигича қолмоқда. Иқлим ўзгариши муаммолари тобора кучли сезилмоқда. Ана шундай мураккаб вазиятда, дунё ҳамжамиятига якдиллик ва барчанинг бир-бири билан ҳамкорлиги керак. Лекин бўлиб ўтган G7 саммити дунёда сунъий равишда қарама-қаршилик ва тарқоқлик сингдираётган “блокчилик сиёсатини” яққол намойиш қилди, дейилган.
“Биз АҚШ ва G7нинг бошқа аъзоларини фактларга асосланишни ва Хитойга нисбатан туҳмат қилишни бас қилишни, Хитойнинг ички ишларига аралашишни ва манфаатларига путр етказишни бас қилишни сўраймиз”, - дейилган баёнотда.
Байден Россиянинг суиқасдга тайёрлигини аниқламоқчи
Бироз олдин, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан G7 давлатлари “Хитой борасида асосоий масалаларда келишувга эришганини ва уларнинг ҳар бири Хитойдан турли даражада хавотирда эканини” маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, G7 давлатлари аксарият ҳолларда Хитойга нисбатан бир хид сўзни ишлатган – “Қаршилик кўрсатиш” ва “рақобат қилиш”.
Э/слатиб ўтамиз, G7нинг сўнгги саммити сўнгги икки йил ичида ушбу давлатлар раҳбарларнинг биринчи юзма-юз учрашуви бўлди. G7 таркибига – Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, АҚШва ЕИ киради.