Андижонга ташриф ва Рустам Минниханов билан учрашув - президентнинг ҳафталик режалари

Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафта охирида Андижонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"17-18 июнь кунлари Президентимизнинг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда
Шунингдек, 15 июнь куни Президентимиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари мўлжалланган", - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафта давомида сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар билан танишишни, олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказишни режалаштирган.