Бу йил ҳам Ҳаж сафари учун хорижлик зиёратчилар қабул қилинмайди

Бу йил Саудия Арабистонида яшаётган 60 минг кишигина Ҳаж зиёратини амалга ошириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар учун ташкил этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, бу йилги Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.
Таъкидланишича, подшоҳликдаги кўпи билан 60 минг киши ҳаж зиёратини амалга ошириши мумкин.
Ҳаж мавсуми бошлангани йўқ - Дин ишлари бўйича қўмита расмий баёноти
Исломнинг муқаддас зиёратгоҳларига 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, сурункали касалликларга чалинмаган ва коронавирусга қарши тўлиқ эмланган мусулмонларгина ташриф буюриши мумкин бўлади.
Бу йил Ҳаж зиёрати 17—22 июль кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, пандемия сабаб ўтган йил ҳам хорижликларга Ҳаж зиёратига келишга рухсат берилмаган эди.