Андижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаётгани айтилмоқда

Видеода боланинг танасида, юзида жароҳатлари борлиги кўрсатилган. Қўлидаги жароҳатга қизиб турган дазмол босилгани айтилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида аёл ўз ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилган видео тарқалди.
Видеода бола кўчада тиланчилик қилишга унинг онаси мажбурлашини айтади. Боланинг танасида, юзида жароҳатлари борлиги, хусусан, қўли тош билан урилгани, қизиган дазмол босилгани айтилган ва жароҳатланган жойлари кўрсатилган.
Андижонда она ўғлини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда
Бош прокуратура матбуот хизмати воқеага муносабат билдириб, ушбу ҳолатни Андижон вилояти прокуратураси ўрганаётганини маълум қилди.