ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Нукус шаҳрида ўтказилган фестивалдан сўнг содир бўлган оммавий муштлашув юзасидан муносабат билдирди.
Аввалроқ Нукусда ўтказилган фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлгани ва ижтимоий тармоқларда ушбу жанжалнинг видеотасвирлари кенг тарқалган эди.
Қайд этилишича, Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси терговга қадар суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
“Текширув жараёнида жанжалда қатнашган ҳар бир иштирокчининг шахси аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, - дейилган хабарда.