ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Марказий банк ҳудудлардаги 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.
Жарима банкларда мижозларга хизмат кўрсатиш, пластик карталари мавжуд фуқароларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш натижаларига қўлланилган.
Хусусан, тижорат банкларининг Андижон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.
Мазкур ҳудудларда айрим банк муассасаларида мижозларга банк карталари орқали хизмат кўрсатилишида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва бунга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан (“Халқ банки”, “Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Ипак йўли банки”, “Ипотека-банк”, “Қишлоқ қурилишбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Савдогарбанк”, “Инфинбанк”, “Ҳамкорбанк”, “Миллий банк”, “Алоқабанк” ва “Туронбанк”) белгиланган тартибда жазоланган.