ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилди. Кечанинг асосий жанги Шоҳжаҳон Эргашев ва танзаниялик Салиму Женго ўртасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик боксчи биринчи раундда кучли зарбалари билан рақибини мувозанатни йўқотишига эришди. Ҳакам ҳисобни очди ва дарҳол техник нокаутни қайд этди.
Шундан сўнг тортишув юзага келди. Ҳар иккала боксчи жангни давом эттиришга тайёрлигини билдирди ва буни ҳакамдан талаб қилишди.
Бироқ ҳакам ўз қарорини ўзгартирмади ва натижада Шоҳжаҳон Эргашев техник нокаут билан ғалабасини нишонлади.
Жангдан сўнг Шоҳжаҳон инстаграмдаги саҳифасида ҳакамнинг қароридан рози эмаслиги ҳақида ёзди.
Шунингдек, ушбу кечада ўзбекистонлик боксчилар Улуғбек Ҳақбердиев, Жамшидбек Нажмиддинов, Ботиржон Зокиров ва Асрорбек Раҳимов рейтинг жангларини муваффақиятли ўтказишди.