ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Бугун соат 07:50 да "Турк ҳаво йўллари" (Turkish Airlines) авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди.
Аваиакомпаниянинг Истанбул – Урганч – Истанбул йўналиши бўйича илк парвози тантали равишда кутиб олинди. Ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба жума куни амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, "Turkish Airlines" авиакомпанияси жорий йилнинг 8 июнь куни Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида ҳам илк қатновни амалга оширган эди. Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.