Красноярск ўлкасида Ўзбекистон спецназ бўлинмалари ва РФ Марказий ҳарбий округи (ЦВО) қисмларининг қўшма машқларининг биринчи босқичи якунланди.
Ҳарбий хизматчилар Сибирь тайгасининг қоя-тошли ҳудудни босиб ўтиб, беш километрлик марш-юришни амалга оширишди, шунингдек, махсус ускуналар ёрдамида тоғ дарёсидан ўтиш машқларини бажаришди.