ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Жанубий Кореяда 5-қаватли бинонинг қулаши оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди, деб хабар берди Korea JoongAng Daily нашри қутқарув хизмати ходимларига асосланиб.
Таъкидланишича, бино қурилиш майдончаси яқинидаги автобус бекатида тўхтаган автобусга қулаб тушган.
Қутқарувчилар ҳалок бўлганларни қидиришни давом этмоқда.
Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ҳар томонлама пухта тергов ўтказиш ҳақида топшириқ берди.