Бир юз етмишдан зиёд фуқаро ишлаш учун Кореяга жўнаб кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, 172 нафар фуқаро ишлаш учун Кореяга жўнаб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 172 нафар фуқаро ишлаш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди, деб хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
Мавсумий ишлар: 63 нафар фуқаро Жанубий Кореяга жўнаб кетди
Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 23 нафар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Янггу округи администрацияси ўртасида тузилган келишувга асосан Е-8 визаси бўйича 5 ойлик мавсумий ишларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 149 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Корея Республикасига кетди.
Трудовые мигранты из Узбекистана отправились в Южную Корею на сезонные работы
Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.