ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрида бузилаётган реклама баннерларидан бири ҳаракатланаётган “Spark” устига қулади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ)ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 8 июнь куни соат 12:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлда рўй берган.
31 ёшли “Spark” ҳайдовчиси О.И. ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери йўл томонга қулаб тушган. Натижада автомобилга зарар етган. Ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари қўшимча суриштирувлар олиб бормоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади.