Тошкентда ФВВ ходими чўкаётган фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари икки фуқарони қутқариб қолди, аммо улардан бири сувда чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда ёзилишича, ҳодиса 8 июнь куни соат 15:16 ларда содир бўлган. Бўрижар каналида тақиқланган жойда сувга тушган фуқаро чўкишни бошлаган. Бу ҳудудда назорат олиб бораётган пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ходимлари А.Азимхўжаева ва И.Муродов ёрдамга шошилган.
Мўйноқда ака-укалар каналда чўкиб кетди
Улар чўкаётган фуқаро С.Қ.ни (аёл) қутқариб қолган. Шундан сўнг аввал унинг ёнидаги фуқаро Ф.К. (эркак), кейин қутқарилган аёл ўзбошимчалик билан такроран ўзини сувга ташлаган.
Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати билан иккала фуқароларнинг ҳам ҳаёти сақлаб қолинган. Аммо қутқарувчи А.Азимхўжаев хизмат вазифасини бажариш чоғида жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган.
Сотрудник столичного Управления по чрезвычайным ситуациям А. Азимходжаев погиб при спасении двух утопающих в канале Буриджар