ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Красноярск ўлкасида РФ Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус кучлари бўлинмаларининг қўшма машқлари бошланди, деб хабар қилди РИА Новости Марказий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан.
"Махсус мақсадли гуруҳлар қўмондонларига жанговар топшириқни бажариш тўғрисида буйруқ берилди, зобитлар жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришга киришишди", - дейилган хабарда.
Машқлар афсонасига кўра, ҳарбийлар шартли жароҳатларганларни эвакуация қилиш, Ғарбий Саян тоғ тизмасининг қийин жойидан ўтишлари керак.
Машқлар давомида икки мамлакат разведкачи гуруҳлари тоғли ўрмон маршрутидан ўтадилар, қидирув ва разведка тадбирларини ўтказадилар, шартли қароқчилар гуруҳининг лагерини қўлга олиш машқларини бажаришади.
Кейинчалик улар жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиб, уларни эвакуация қиладилар. Шунингдек, ҳарбийлар рақиб жойлашган ҳудудда озиқа излаб топиш машқларини бажаришади.
Техник разведка ускуналари ва лазер қурилмаларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилади.