ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Жанубий африкалик 37 ёшли аёл бирданига 10 нафар фарзандни дунёга келтириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Жанубий Африканинг Гаутенг провинциясида яшовчи Госиаме Тамара Ситоле 7 нафар ўғил ва 3 нафар қизни туғди.
Аввалги рекорд - май ойида Малида яшовчи аёл бирданига 9 нафар фарзандни дунёга келтирганди.