Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиш даражасини 4,8 %да сақлаб қолди

Ўзбекистон иқтисоди ривожланишига - дунё иқтисодининг тикланиши билан боғлиқ муаммолар ва миллий вакциналаш компанияси сустлиги халал бериши мумкин – Жаҳон банки.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиш даражасини 4,8 %даражада бўлишини прогноз қилмоқда.
Маълумот учун, Жаҳон банки барча учун иқтисодий жиҳатдан ўта мураккаб бўлган 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи 1,6 %га ўсганини ва 2022 йилда ҳам 5,5 %га ўсиши кутилаётганини прогноз қилган эди.
Банк хулосасига кўра, Ўзбекистонда пандемияга қарамасдан иқтисодий барқарорлик ва ўсиш сақланиб қолишида "ҳукумат томонидан қабул қилинган ислоҳотлар дастури" ҳам ўз ҳиссасини қўшган, дейилган ҳисоботда.
Шунингдек нуфузли муассаса Ўзбекистон иқтисодий ривождланишига “дунё иқтисодининг тикланиши билан боғлиқ муаммолар ва миллий вакциналаш компанияси муваффақиятига ҳам боғлиқ” дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой муқаддам Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2021 йилда республикада иқтисодий ўсиш даражаси 5,1 % даражасида бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.