“Turkish Airlines” Истанбулдан Фарғонага илк рейсни амалга оширди

Илк рейс орқали Истанбулдан 165 нафар йўловчи олиб келинган. Улар Фарғона халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Бугун, 8 июнь куни Туркиянинг “Turkish Airlines” авиакомпаниясининг А321 neo ҳаво кемаси Фарғона халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Авиакомпания Turkish Airlines совершила первый рейс из Стамбула в Фергану.
Илк рейс орқали Истанбулдан 165 нафар йўловчи олиб келинган бўлса, Фарғонадан Истанбул шаҳрига 137 нафар ўзбекистонлик йўл олишди.
Тузилган шартномага кўра Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида “Turkish Airlines” авиакомпанияси Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олган эди.