Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 2019-йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Қўл жанги бўйича VI Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси.
Мусобақа якунларига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 8та олтин 11та кумуш ва 11та бронза медалларни қўлга киритишган. Иккинчи ўринни Россия терма жамоаси ва учинчи ўринни Қозоғистон эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати 5-7 июн кунлари илк бор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда дунёнинг 30дан ортиқ мамлакатларида 200га яқин спортчилар иштирок этишди.
Мусобақа спортчилар ёши бўйича икки гуруҳга бўлинган: 18-37 ёшли ва 38-49 ёшли спортчилар орасида. Биринчи гуруҳда эркаклар орасида 9 та ва аёллар орасида 8та вазн тоифалари белгиланган эди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 2019-йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган эди.