ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкентда ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ўз якунига етди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
4-6 июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада қитъанинг 16 та мамлакатидан 350 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Чемпионат якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари деярли барча йўналишда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Фақатгина аёллар ўртасидаги беллашувларда биринчилик қозоғистонлик самбочиларга насиб этди.
Умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндор бўлганлар:
Ўсмирлар ўртасида:
Қизлар:
1. Ўзбекистон,
2. Қозоғистон,
3. Қирғизистон,
Ўғил болалар:
1. Ўзбекистон,
2. Тожикистон,
3. Қозоғистон.
Ёшлар ўртасида:
Қизлар:
1. Ўзбекистон,
2. Қозоғистон,
3. Қирғизистон,
Йигитлар:
1. Ўзбекистон,
2. Қозоғистон,
3. Тожикистон,
Катталар ўртасида:
Аёллар:
1. Қозоғистон,
2. Ўзбекистон,
3. Туркманистон.
Эркаклар:
1. Ўзбекистон,
2. Қозоғистон,
3. Тожикистон.
Жанговар самбо:
1. Ўзбекистон,
2. Қирғизистон,
3. Туркманистон.
Мусобақа давомида Афғонистон, Иордания, Эрон ва Ироқ вакиллари ҳам медалларни қўлга киритишди.