Ўзбекистон терма жамоаси йирик ҳисобда Сингапурни яксон қилди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Сингапур учрашуви Саудия Арабистонидаги “Қирол Фаҳд” стадионида бўлиб ўтди.
“Оқ бўрилар” ўйиннинг илк дақиқаларидан майдондаги устунликни намойиш этишди ва бу 6-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг голи билан ўз мевасини берди. Биринчи бўлим давомида тўпга эгалик қилиш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоси устунликка эгалик қилди.
Футболист Жалолиддин Машарипов
35-дақиқада Жалолиддин Машарипов учрашувдаги ўзининг иккинчи голини урди. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди. Элдор Шомуродов бундай унумли фойдаланиб, ўйиндаги учинчи голга муаллифлик қилди. Шу тариқа биринчи бўлим ўзбекистонлик футболчиларнинг яққол устунлиги билан якунланди.
Элдор Шомуродов
Иккинчи бўлим бошида "оқ бўрилар" сардори жамоанинг имкониятлари яна оширди. 50-дақиқада Одил Аҳмедовнинг голидан сўнг ҳисоб 4:0 кўринишига келди. 86-дақиқада Одил Аҳмедовнинг жарима майдони томон йўллаган тўпни сингапурлик Ҳафиз Нор ўз дарвозасига йўллаб юборди. Ҳисоб 5:0 кўринишда ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.
Футболист Одил Ахмедов
Ўзбекистон терма жамоаси эндиликда Яман (11 июнь) ва Саудия Арабистонига (15 июнь) қарши майдонга тушади. Бу ғалаба уларга бу баҳсларда катта ишонч бағишлаши шубҳасиз.
Ўзбекистон - Сингапур учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди