Коронавирус Ўзбекистонда: яна 3 киши вафот этди

Ўзбекистонда сутка давомида 199 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 163 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 199 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 163 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (5), Андижон вилоятида (7), Бухоро вилоятида (5), Жиззах вилоятида (4), Қашқадарё вилоятида (19), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (22), Сирдарё вилоятида (5), Сурхондарё вилоятида (3), Фарғона вилоятида (3), Хоразм вилоятида (4), Тошкент вилоятида (3), Тошкент шаҳрида (110) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 98 129 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 3 335 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 2 383 457 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 488 169 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 882 078 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 13 210 нафарни ташкил қилди.
Россияда коронавирусга қарши янги дори ишлаб чиқариш бошлади

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 699 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 173,5 миллиондан ошди, 3,7 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,4 млн), Ҳиндистонда (28,9 млн), Бразилияда (16,9 млн).