ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Франция президенти Эммануэл Макрон Дром департаментига ташриф буюраётган чоғида бир киши унинг юзига тарсаки туширди.
Президент хавфсизлик ходимлари зудлик билан вазиятга аралашиб, ниқобли эркакни қўлга олишди.
BFMTV телеканалининг хабар беришича, Елисей саройи воқеани тасдиқлади ва бу ҳолат тарсаки эмас, балки уни етказишга уриниш эканлигини таъкидлаган.
Полиция икки кишини қўлга олди.