Президент 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради – Асадов

Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Асадовнинг сўзларига кўра, асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширадиган ташрифидан нималар кутилмоқда
Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.
Аввалроқ Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар ва ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқишнинг боришини муҳокама қилган эди.