Телеканал хабарига кўра, иккита йўловчи поезд Синд вилояти Готки шаҳри ҳудудидаги темир йўл бекатлари ўртасида тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир поезд рельсдан чиқиб кетган иккинчи поездда келиб урилган.
Маҳаллий ҳукумат вакили Усман Абдулла тўқнашув оқибатида камида 30 нафар йўловчи қурбон бўлганини тасдиқлаган ва яна бир неча киши поезд бўлаклари остида эканини қўшимча қилган.
Воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келган. Ҳудудда поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган.