Ўзбекистон қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида саккизта медални қўлга киритди

Олимжон Нормуродов ва Мафтуна Қувондиқова финалда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон жамоаси қўл жанги бўйича ўртасидаги Жаҳон чемпионатида саккизта медалга эга чиқди. Чемпионат 5-7 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Миллий жамоанинг 2 нафар вакили финалда ғалаба қозониб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, спортчилар яна 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига ҳам сазовор бўлишди.
Олтин:
-70 кг: Олимжон Нормуродов
-55 кг: Мафтуна Қувондиқова
Кумуш:
-45 кг: Наргиза Назикулова
-55 кг: Жавоҳир Собитов
-55 кг: Сабрина Ражабова
-75 кг: Жаҳонгир Жумаев
Бронза:
-45 кг: Шириной Зоҳидова
-55 кг: Бекзод Атажонов
Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати илк бор Тошкентда ўтказилмоқда