Олег Мальгинов: Рус тили ўзбек маданиятини жаҳонга тарқатишда ёрдам берди

Элчи таъкидлашига кўра, Ўзбекистонда рус тили ўзбек тилининг ривожланишига халал бермайди, балким ёшлар учун янги имкониятлар очишда ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Тошкентдаги А.С. Пушкин ҳайкали ёнида бўлиб ўтган, рус шоирининг туғилган кунига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Мальгинов айтишига қарганда, айнан А.С. Пушкин туфайли рус тили дунё халқлари сўзлашадиган халқаро мулоқот воситасига айланган.
“Пушкин рус тили халқаро сўзлашув тилига айланишини ва у бошқа миллатлар тили ва маданияти ривожланишига ҳисса қўшишини олдиндан айтиб берган эди”, - дейди Мальгинов.
Элчининг таъкидлашига кўра, Ўзбекистонда рус тили ўзбек тилининг ривожланишига халал бермайди, балким ёшлар учун янги имкониятлар очишда ёрдам беради. “Икки тил бирлашганда янги синтез, синергия, ривожланиш ва куч пайдо бўлади”.
Поэтическая акция у памятника А. С. Пушкину в Ташкенте
Рус тили ўзбек маданиятининг тарқатувчисига айланди. Бутун дунё рус тили орқали Ўзбекистоннинг мумтоз шоирлари Навоий, Бобур ва Шайбонийни танишди.
Ўзбекистоннинг замонавий ёзувчи, шоир ва маданият арбоблари асарларининг рус тилига таржимаси бутун дунёда улкан аудиторияга тарқалди, - дейди Мальгинов.
Рус тилини сақлаб қолган ҳолда, Пушкин асарларини ўқиб ва ўрганиб ўзбекистонликлар Россия билан мулоқот қилишлари мумкин. Россия Ўзбекистонни ўзининг энг яқин қўшниларидан ва дўстона халқ ва давлатларидан бири деб билади, - деди элчи.