Мармар денгизи шилимшиқ суюқлик билан қопланди

Туркия президенти Ражаб Эрдоған Мармар денгизидаги муаммони ҳал қилишга ваъда берди.
Sputnik
1 / 11

Туркиядаги Мармар денгизини шилимшиқ суюқлик қоплади

2 / 11

Истанбул жанубидаги Мармар денгиз органик суюқлик ва микроскопик сув ўтлари қатлами билан қопланди.

3 / 11

Экспертларнинг сўзларига қараганда, гель моддасини эслатувчи модда сув тагида ҳам бор.

4 / 11

Шилимшиқдан балиқчилик ва экотизим жабр кўрмоқда.

5 / 11

У сувга кислород кириш йўлларини ёпиб билан кўплаб сув жонзотларининг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

6 / 11

"Билим-2" тадқиқот кемаси уч кундан бери денгизда ва у ерда яна тўрт кун бўлади.

7 / 11

Олинган натижалар Туркия Атроф-муҳит вазирлигига текшириш учун жўнатилади.

8 / 11

Олимларнинг фикрига кўра, сув юзидаги бу шилимшиқ суюқлик тозаланмаган чиқиндиларни денгизга ташлаш ва глобал исиш фонида сув ҳароратининг кўтарилиши туфайли юзага келган.

9 / 11

Олимлар илгари ушбу ҳодисанинг бундай кенг тарқалиши кузатилмаганини айтишмоқда

10 / 11

Денгиз сувида кислород даражаси жиддий пасайган ва зудлик билан чора кўришни талаб қилади.

11 / 11

Туркия президенти Ражаб Эрдоған муаммонинг ҳал қилиш йўлини топишга ваъда берди: "Денгизларимизни қутқарамиз, айниқса Мармар денгизини бу шилимшиқлик балосидан", - деди у.