Қирғизистон ва Тожикистон қўшинларни чегарадан узоқлаштирди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон қўшинларни икки мамлакат чегара чизиғидан узоқлаштирди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабар берди.
“Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматларининг қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралари якунга кўра томонларнинг қўшимча куч ва воситаларини ўзининг доимий жойлашув жойига олиб кетиш якунланди”, - дея маълум қилган идора вакили РИА Новостига.
Таъкидланишича, Қирғизистоннинг Ўш вилояти Чон-Алай тумани Унжу-Булоқ манзилидаги вазият барқарор. Тожик-қирғиз чегарасида жойлашган ерда чегара хизмати бўлимлари кучайтирилган равишда қўриқламоқда.
Тожикистон Қирғизистоннинг чегара келишувини бузилиши борасидаги айбловларини рад этди
Куни кеча Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари қўшинларни қўшма чегарадан узоқлаштириш ҳамда чегара постини мамлакатнинг 3 км ичкарисига кўчиришга келишиб олган эди.
Эслатиб ўтамиз, тожик-қирғиз чегарасидаги навбатдаги жанжал 4 июнь келиб чиқди. Қирғизистон Тожикистонни илгари эришилган келишувларни бузганликда айблади, Тожикистон ўз навбатида бу айбловларни рад этди. Кейинроқ икки мамлакат ТИВлари ўзаро норозилик ноталари билан алмашди.