Россияда коронавирусга қарши янги дори ишлаб чиқариш бошлади

Коронавирусни фақат бир хил препарат билан даволаш ҳар доим ҳам керакли натижани бермайди, шу сабаб шифокорлар турли дорилар комбинациясини танламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россияда коронавирусга чалиниб тузалган одамлар қон плазмаси асосида яратилган янги антиковид дори ишлаб чиқариш бошланди, деб хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
“Россияда янги дорини ишлаб чиқариш бошланган. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш керак, бунинг учун албатта плазма керак бўлади. Бу ковидга қарши иммуноглобулин бўлиб, у вирусни нейтраллаштириш имконини беради. Антиковид плазмадан устунроқ", — деди Мурашко Санкт-Петербургдаги халқаро иқтисодий форум доирасида.
Вазир айтишига кўра, фақат бир хил препарат билан даволаш (монотерапия) ҳар доим ҳам керакли натижани бермайди. Шу сабабли ҳозир шифокорлар керакли комбинацияни танлашмоқда. Биз яқинджа қон плазмаси ва вирусга қарши препаратлар комбинациясининг натижалари ҳақида янги маълумотлар олдик, деди вазир.
Бирз олдин Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош иммунологи Сергей Авдеев коронавирусни даволашда антиковид плазмадан фойдаланиш – унчалик самарали бўлмаган.