Икки минг ва йигирма минг сўмлик янги банкноталар 14 июндан муомалага чиқарилади

Янги купюралар аҳолига савдо-сотиқ мунорсабатларини қулайлаштириши ва мавжуд пул бирликлари орасидаги тафовутни камайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Икки минг ва йигирма минг сўмлик янги банкноталар 14 июндан муомалага чиқарилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 14 июнидан бошлаб номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.
Муомалага чиқарилаётган қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Мазкур банкнотлар мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ва мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихий обилдаларига бағишланган.
ЦБ Узбекистана представил дизайн новых купюр
Хусусан 2000 сўмлик банкнота олд томонида Бухоро Арки, орқа томонида Варахша арехеологик топилмалари акс этган.
20 000 сўмлик банкнотада эса - Қорақалпоғистондаги "Қўй қирилган қалъа" ёдгорлиги ҳамда археологик топилмалар акс этган.
ЦБ Узбекистана представил дизайн новых купюр