ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ хабар беришига кўра, электр таъминоти узилиш туфайли "Ўзбекнефтгаз" АЖ объектларида ва қурилмалари тўхтаб қолганини хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 4 июн соат Кеча, 4 июнь куни соат 22:16 да “Талимаржон ИЭС”даги энергоблок авариявий ҳолатда тўхтаб қолиши оқибатида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар иш фаолияти вақтинча тўхтаган.
Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари, Муборак, Шўртан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги асосий ишлаб чиқариш қурилмалари ҳамда 11 та сиқув компрессор станцияларидаги 34 та газ ҳайдаш агрегатлари иш фаолияти тўхтаб қолган эди.
Айни дамда “Ўзбекнефтгаз” ишлаб чиқариш объектлари фаолияти бирин-кетин қайта тикланмоқда.
Хусусан, Бухоро вилоятидаги “Газли газни қайта ишлаш заводи“, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” 2-сонли сиқув компрессор станциясидаги 100-, 200-, 300-, 400-сонли газ ҳайдаш агрегатлари ва 3-сонли сиқув компрессор станциясидаги 500-сонли газ ҳайдаш агрегатлари, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти тўлиқ тикланди.