ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистонга импор қилинаётган цемент миқдори кескин ошди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.
"2021- йилнинг январ-апрел ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 50,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,0 млн. тонна цемент импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 515,1 минг тоннага кўп", - дейилган хабарда.
Ўзбекистонга энг кўп цемент олиб келинган давлатлар қўйидагилар:
Қозоғистон – 498,3 минг тонна
Қирғизистон – 278,5 минг тонна
Тожикистон – 234,7 минг тонна
Эрон – 10,8 минг тонна
Туркманистон – 8,6 минг тонна
Ҳисоботда қайд этилишига кўра, импорт қилинган цементнинг асосий истеъмолчилари Тошкент шаҳри - 496,6 минг тонна, Фарғона вилояти - 194,9 минг тонна ва Андижон вилоятлари бўлган - 183,7 минг тонна.
Шу билан бирза Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилаётган цемент миқдори ошиб бораётганини қайд этиш зарур. Статистик маълумотларга кўра 2021 йилнинг январ - март ойида Республикада ишлаб чиқарилган цемент ҳажми 14,1 %га ошган.