ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Тожикистон чегара келишувларининг бузилиши тўғрисидаги хабарларни рад этди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
"ОАВда эълон қилинган Қирғизистон томонининг ҳақиқатга тўғри келмайдиган расмий баёнотидан фарқли ўлароқ, делимитация ва демаркация бўйича икки мамлакат ҳукуматлараро комиссиясининг иши натижасида умумий узунлиги 986,7 км, давлат чегараси 519,9. км тасвирланган", - дейилган Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси баёнотида.
Таъкидланишича, шу муносабат билан, ҳозирги пайтда Тожикистон чегара қўшинларининг чегара наряди тожик-қирғиз давлат чегарасининг келишилган ўтиш чизиғи бўйлаб қўриқламоқда. Яъни, чегара нарядини қўйиш бўйича ушбу протокол келишувига асосан амалга оширилди.
Илгарироқ Қирғизистон чегара хизмати маълумотига кўра, Тожикистон томони, сал аввал қирғиз-тожик чегараси делимитация ва демаркацияси масалалари бўйича ҳукуматлараро делегация томонлари эришган барча келишувларни бузган ҳолда 2021 йил 4 июнь куни тунги 03.00да келишилмаган чегара ҳудуди Ўш вилояти Чон-Алай тумани Унжу-Булоқ манзилида Қирғизистон Республикаси ҳудудига минг метргача кирган ҳолда контейнер ўрнатди.
Тожикистон томонидан "ҳарбий хизматчиларнинг автомобил ва енгилзирҳланган техникада чегарага яқин тўпланиши ҳолати кузатилмоқда".
Бишкек Душанбени деэслакация бўйича эришилган келишувларни бузганликда айблаган.
"Тожикистон томони, илгари эришилган келишувларни бузган ҳолда, вазиятни ўткир тус олдиртирди ва қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазиятни мураккаблаштирди, бу яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларга мос келмайди", - деди Қирғизистон ҳукумати вакили РИА Новостига берган интервьюсида.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазият 28 апрел санасида зиддийлашган ва икки давлат фуқаролари ўртасидаги можаро икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувга айланганди.
Ўтказилган олий даражадаги шошилинч музокаралар натижасида 3 май куни тўқнашувлар тўхтади.
Отишма оқибатида Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна 87 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
Қирғиз томони 36 нафар қурбон ва 200 га яқин жароҳатланганлар ҳақида маълум қилган.