Россия бир ой ичида МФФда доллардан тўлиқ воз кечади

Бундан буён Россия Миллий фаравонлик фонди евро, юан, фунт ва иена асосида шакллантирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россия бир ой ичидан ўз Миллий фаравонлик фондида (МФФ) АҚШ долларидан тўлиқ воз кечади ҳамда Британия фунти миқдорини камайтиради. Ушбу валталар ўрнига МФФда евро ва юан ва олтин миқдори оширилади. Бу ҳақида Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумда молия вазири Антон Силуанов хабар қилди.
Биз ва Марказий банк биргаликда МФФдаги доллар миқдорини камайтиришга қарор қилдик. Бугунги кунда унинг таркибида доллар – 35 %ни ташкил қилади. Биз доллардаги активлардан тўлиқ воз кечишга қарор қилдик. Унинг ўрнига евро ва олтин миқдори оширилади”, - деди Силуанов.
Молия вазири айтишига кўра, ушбу ишлар анча тез, бир ой ичида амалга оширилади ва шундан сўнг Миллий фаравонлик фондининг 40% - еврода, 30% - юанда, 20% - олтинда ҳамда 5%дан фунт ва иенада бўлади.
Бугунги кун ҳолатига МФФда доллар ва евро 35%дан, юан – 15%, фунт – 10% ҳамда иена – 5%ни ташкил қилади.
Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Беллоуслов айтишига кўра, ушбу қарор Америка раҳбарияти томонидан санкциялар киритиш хавфи туфайли қабул қилинган.
Маълумот учун, Россия 2018 йилнинг баҳоридан бошлаб АҚШ қимматли қоғозларига тикилган маблағлар миқдорини босқичма-босқич камайтириб келмоқда. Хусусан, 2018 йил АҚШ давлат қарзига сарфланган маблағлар 96 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2021 йилнинг февралида – 3,9 миллиардни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда (2-5 июн) Санкт-Петербургда халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда. Унинг мавзуси “Яна биргаликда. Янги замон иқтисодиёти”. Ушбу иқтисодий форум офлайн форматда, хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда бўлиб ўтмоқда. Бизнесменлар учун форумга кириш бадали – 1 миллион рубл.