ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Қирғизистон қуролли кучларига қарашли вертолёт Ўш вилоятининг Олай туманида фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига асосан хабар қилди.
Вертолётда 15 киши бўлган, 4 киши енгил жароҳат олди.
Хабарда айтилишича, вертолётда МХДҚ раҳбари Қамчибек Ташиев бўлмаган.