ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин меҳнат мигрантларини пуллик эмлаш тизимини ишлаб чиқиш тўғрисида ҳукуматга топшириқ берди. Вазирлар Маҳкамаси ой охиригача ушбу масалани ҳал қилиши керак.
Президент Россия чет элликларнинг мамлакатга келиб, эмланиши учун имконият яратиши мумкинлигини таъкидлади.
"Маҳаллий фармацевтика саноати вакциналар ишлаб чиқаришни янада кўпайтиришга тайёр. Биз нафақат ўз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондирамиз, балки чет элликларнинг Россияга келиб, бу еэрда эмланиши учун ҳам имконият яратиб бера оламиз", - деди Россия етакчиси.