Нарбаева ва Ашимбаев ҳамкорлик меморандумини имзолади

Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. 3 июнь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият бераётгани таъкидланди. Транспорт коммуникациялари ва транзит ташувлари, меҳнат миграцияси, сувдан фойдаланиш, маданият, таълим, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар Самарқандда Қозоғистон Консулхонаси, Чимкент шаҳрида эса Ўзбекистон Бош консулхонаси очилишини олқишладилар.
Встреча председателей верхних палат парламентов Узбекистана и Казахстана
Шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан ихтисослашган қўмиталар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, халқаро парламент тузилмалари (ПИ, ЕХҲТ ПА, МДҲ ПА), шунингдек бошқа қатор халқаро ташкилотлар доирасида умумий ташаббусларни илгари суриш, депутатлар ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатиш, ҳуқуқий базани тезликда шакллантириш, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган амалий чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Председатель Сената парламента Казахстана Маулен Ашимбаев
2021-2022 йилларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Қозоғистон парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоладилар.
Встреча председателей верхних палат парламентов Узбекистана и Казахстана
Учрашувлар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.