Facebook сиёсатчиларни имтиёзлардан маҳрум қилади

Кенгаш тегишли тавсияларга жавоб учун Facebookка 5 июнга қадар вақт берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Facebook компанияси ўзига тегишли ижтимоий тармоқда хабар эълон қиладиган сиёсий арбобларни имтиёзлардан маҳрум қилмоқчи, деб хабар беради Verge.
Нашр маълумотларига кўра, Facebook жума куни эълон қилмоқчи бўлган ўзгаришлар АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини блоклаш тўғрисидаги қарор билан боғлиқ. Ушбу қарор назорат бўйича кенгаш (контент бўйича энг мунозарали қарорларини қайта кўриб чиқиш учун компания томонидан молиялаштириладиган мустақил гуруҳ) томонидан қабул қилинган.
Назорат органи Facebookнинг сиёсатчиларга алоҳида муносабатини танқид қилиб, "барча фойдаланувчиларга бир хил қоидалар татбиқ этилиши лозим", дея баёнот қилган.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлдирилиши ҳодисасидан сўнг Facebookни провокациялар мақсадида фойдалангач, ижтимоий тармоқнинг аралашмаслик сиёсати фойдаланувчилар танқидига учраган.
Кенгаш тегишли тавсияларга жавоб учун Facebookка 5 июнга қадар вақт берган.