ЕИ “Спутник V” вакцинасида ҳеч қандай камчилик топмади - РФПИ

ЕМА ушбу йилнинг 4 мартидан буён "Спутник V" вакцинасини босқичма-босқич синовдан ўтказмоқда. Якуний натижа Россияда инспекторлик текширувларидан сўнг эълон қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Европанинг дори воситалари бўйича агентлиги (ЕМА) Россиянинг COVID-19га қарши "Спутник V" вакцинасини текшириш вақтида ишлаб чиқариш ва клиник жиҳатдан ҳеч қандай жиддий камчиликлар аниқлай олмади.
Бу ҳақида Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев Санкт-Петербургдаги халқаро иқтисодий форумда ҳикоя қилиб берди. Дмитриев ЕМАнинг техник мутахассислари ишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“ЕМАнинг техник хизмати ҳозирча ҳеч қандай жиддий камчилик топмади. Шу билан бирга "Спутника V"га қарши қатор сиёсий чиқишлар ва дезинформацион кампания олиб борилмоқда”, - деди фонд раҳбари.
Россияда ишлаб чиқилган препаратни рўйхатдан ўтказиш вақтида жараён сиёсийлашмаган бўлади деб умид қиламан, дейди Дмитриев.
Эслатиб ўтамиз, Россия ССВ 2020 йилнинг август ойида дунёда биринчи коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказган эди. Бугунги кунда ушбу вакцина дунёнинг 66 мамлакатида рўйхатдан ўтказилган.
"Спутник V" йиллар давомида текширилган ва яхши ўрганилган одам аденовируси платформасида яратилган. Бугунги кунга қадар 3,8 мтиллион кишида ўтказилган эмлаш натижасида унинг самарадорлиги 97,6%ни ташкил қилмоқда. Дастлабки босқичда The Lancet журнали мақоласида самарадорлик даражаси 91,6% деб кўрсатилган эди.
ЕМА 4 мартдан буён "Спутник V" вакцинасини босқичма-босқич синовдан ўтказмоқда. Европа дорилар агентлиги текширувлар натижасини Россияда инспекторлик текширувларидан сўнг эълон қилишини маълум қилган.