Россияга ишлаш мақсадида келаётган ўзбекистонликлар сони 42% камайди

Россияга ЕОИИга аъзо бўлмаган давлатлардан келаётган меҳнат мигрантлари сони 37-53 % камайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Коронавирус пандемияси Россияга МДҲ мамлакатларидан келаётган меҳнат мигрантлари оқимини сезиларли даражада камайтирди. Ушбу маълумотлар Россия Хўжалик академияси ва Гайдара институти мутахассислари ўтказган изланишларда маълум бўлди.
Хусусан, 2019 йилда Россияда мавсумига қараб 9,6 – 11,2 млн. Меҳнат мигрантлари бўлган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 7,1 – 10,3 млн кишини ташкил қилди. 2021 йилнинг 1 май ҳолатига эса – 5,66 млн кишини ташкил қилди, - дейилган хабарда.
Мигрантлар оқими энг сезиларли даражада камайган давлатлар – Украина ва Молдова 53% ва 51%. Шунингдек, Тожикистон - 35 %, Арманистон – 22 % ва Қирғизистон – 18%.
Ушбу йилнинг 1 май ҳолатига Россияга меҳнат қилиш мақсадида келган мигрантлар сони 2,68 млн. кишини ташкил қилди. 2020 йил билан солиштирганда меҳнат мигрантлари сони - 35%га камайди.
Ишга келаётган фуқаролар сони энг кўп Украина (-58%), Молдова (-52%) ва Озарбайжондан (-49%) камайган. Ўзбекистон ва Қозоғистондан - 42%, Тожикистондан —37%га камайган.
ЕОИИ аъзолари бўлган Арманистон ва Қирғизистондан – 17% ва 18% га камайган.
Шу билан бирга Россияда қонуний ишлаётган мигрантлар улуши – 75%ни ташкил қилган. Меҳнат мигрантларининг ҳудудий бюджетларга тўловлари ҳам 20%га камайиб 8,91 млрд. Рублни ташкил қилган.