Барқарорликни мустаҳкамлашнинг ишончли воситаларидан бири вақт ўтиши билан ўзининг жанговар қобилиятини ошириб бораётган "Искандер-М" тезкор-тактик ракета тизими бўлиб қолмоқда. Янги бошқариладиган стелс-ракеталар, шубҳасиз, эҳтимолий душман учун бош оғриғига айланиши мумкин.
Кўпнишонли "Искандер-М" ТТРТ янги, душман радарлари учун кўринмас ўта юқори аниқликка эга аэробаллистик ракетага эга бўлди, бу ракета бутун парвоз давомида бошқарилади, энг мураккаб манёврларни бажара олади ва 500 кмгача бўлган масофада нишонларни йўқ қила олади.
Кўпнишонли "Искандер-М" ТТРТ янги, душман радарлари учун кўринмас ўта юқори аниқликка эга аэробаллистик ракетага эга бўлди, бу ракета бутун парвоз давомида бошқарилади, энг мураккаб манёврларни бажара олади ва 500 кмгача бўлган масофада нишонларни йўқ қила олади.
Янада мукаммал бошқарув тизими яратилган, конструкцияларда композит материаллар кенг қўлланилган. Янги кўринмас-ракета крейсер тезлиги - соатига 7500 км (тўрт дақиқада 500 км) ва жанговар қисм - парчаланадиган-фугас, кассета ва махсус (ядровий) таъминотига эга бўлади.
Илгарироқ, "Искандер" жанговар захиралари линейкасида бешта модификациядаги аэробаллистик ва икки типдаги қанотли ракеталар бор эди.
27 май куни бўлиб ўтган мудофаа мавзусидаги мажлисларнинг бирида Россия президенти Владимир Путин "Искандер" мажмуасининг чет элдаги аналогларга нисбатан жанговар ва технологик устуворлигини қайд этган эди.
НАТО стратеглари версиясига кўра, "Искандер-М" ТТРТ С-400 "Триумф" зенит ракета тизими ва "Бастион" қирғоқ ракета мажмуаси билан биргаликда Россиянинг энг хавфли турдаги қуроллари учлигига киради.
Шу билан бир қаторда, "Искандер" ўзининг жанговар имкониятларини мунтазам ошириб боради, пиёда ва денгиздаги турбовинтли двигателларни турли жўғрофий кенгликларда муваффақиятли синамоқда, у шунингдек, Сурия Араб Республикаси ҳудудида жанговар шароитларда синовдан ўтказилган.
Экспертлар фикрига кўра, модернизация салоҳияти "Искандерга" 2030 йилгача дунёдаги энг яхши деган номни сақлаб қолиш имкониятини тақдим этади.
Сал аввал РФ Мудофаа вазирлиги ўнта ракета бригадаларида "Искандер-М" ОТРТларнинг барчаси қайта қуроллантирилгани ва яна учта бригада шакллантирилаётгани ҳақида хабар беришган эди.
Россия мудофаа саноати ҳар йили иккитадан бригада комплектини чиқаради. "Искандер-Э" мажмуасининг экспорт версияси (давомийлиги - 280 км) Арманистон ва Жазоир қуроллари сафида мавжуд.
Жанговар имкониятлар
"Искандер" душман кучлари гуруҳларининг ўта муҳим объектларини - қўмондонлик пунктларини, зенит-ракеталарни учириш мосламаларини ва ядровий боеголовкаларга эга ўрта радиусдаги ракеталарни, аэродромларни, ҳарбий кемаларни ва бошқа нишонларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.
"Искандер-М" бригадаси мажмуаси 51 машиналардан иборат, жумладан, 12та ўқ узиш қурилмалари, 12 та транспорт-ўқловчи, 11 қўмондон-штаб ва 14та зарурий таъминот машиналари. Икки дақиқа ичида бригада 24та ракета ёрдамида зарба беришга қодир (қайта ўқланишга қадар), кучайтирилган бригада залпи – 32 ракетадан иборат.
"Искандер" аэробаллистик ракеталари (вазни 3,8 тонна, узунлиги 7,2 м) квази-баллистик траекториялар бўйлаб 50 км гача баландликда учади, қанотли ракеталар - рельефни айланиб, 6-7 метр баландликда нишонга етиб боради. Улар 500 км масофани 4 дақиқада босиб ўтиб, нишондан оғишуви 1 метрдан ошмайди. Сиртининг кам акс этиш қобилияти ва мураккаб траектория мавжуд бўлган ва келажакда яратиладиган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ракетага қарши мудофаа тизимлари учун ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Ракеталар 30g гача бўлган ортиқча юклар билан фаол маневларни амалга оширишга қодир, уларнинг ҳаракатланиш йўналишларини олдиндан айтиб бўлмайди. "Искандер" ракеталарини ушлаб қолиш деярли мумкин эмас. Дунёда бошқа бирон бир оператив-тактик ракетаси бундай хусусиятларга эга эмас.
"Искандерлар"нинг денгиз нишонлари бўйлаб биринчи ўқ отиши 2020 йилнинг ёзида Жанубий ҳарбий округда бўлиб ўтган эди – бу эҳтимолий душманнинг бостириб кириш тактикасига жавоб тарзида амалга оширилган ҳамда НАТО қўшинларининг Болтиқ ва Қора денгиз регионларида десант тушишларига қарши турли вариантлар устида ишланган эди. Қирғоқ мажмуалари саналган "Бал" ва "Бастион билан интеграллашувда янада қудратли бўлган "Искандер" қирғоқ ёқасининг эшелонлашган мудофаасини мустаҳкамлашга ва мамлакатнинг денгиз чегараларини забт этиб бўлмас кўрсаткичга келтиришга қодир.
Таъкидлаш жоизки, "Искандер-М" ОТРТ бригадасининг Калининград вилоятида доимий тарзда жойлаштирилиши НАТОнинг Болтиқбўйи регионида ҳарбий фаоллашуви ўсиши билан боғлиқ, бу Россиянинг "шерикларни" агрессив тайёргарлигига жавобдир.
Норасо комплекси
Ўнта ракета бригадалари "Искандерлар" билан 300тагача юқори аниқликдаги ракеталар залпини амалга оширишга ва ўқ отиш установкалар қайта ўқланганидан сўнг бу залпни такрорлашга қодир. Бу қудратли қурол агрессия учун мўлжалланмаган, шундай бўлсада, доимо НАТОдагиларнинг аччиғини келтиради. Унга қарши қўйишга ҳеч нарса йўқлиги учун эмас – "Искандер-М" ОТРТ аниқлилик, ракеталарни ўқ отишга тайёрлаш тезлигида ва бошқа характеристикаларда энг яхши чет эл аналоглари(Lance, ATACMS, Pluton) дан ўзади. АҚШда эса ўзида ишлаб чиқарилган ОТРТлардан воз кечишди, чунки уни ишлаб чиқариша олмади.
"Искандер-М" мажмуасининг асосий афзалликлари - стратегик мобиллик, жанговар вазифа ва зарба бериш махфийлиги, учиш вазифаларини автоматик равишда ҳисоблаш ва киритиш, ёнғин ва радиоэлектрон қарши чоралар шароитида жанговар топшириқни бажаришнинг юқори эҳтимоли - ҳар қандай тажовузкор учун ечими йўқ муаммодир.
НАТО доктринасига мувофиқ, "Искандер-М" "кириш таъқиқланган зона" A2/AD (anti-access and area denial)ни яратиш учун восита саналади , альянс кучлари ўққа тутиш радиуси(500 км)да ҳаракатлана олмайди, акс ҳолда улар "мақбул бўлмаган зарар" кўришлари мумкин.
Бундан ташқари, ядровий тактик зарба бериш эҳтимоли ҳам "шерикларни" қайғуга солади.
Шу билан бирга, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари стратегик бомбардимончиларининг Болтиқ бўйи бўйлаб режадаги парвозлари ва Санкт-Петербург яқинидаги Болтиқ полигонларидаги ўқув бомбардимонлари одатий иш кунига айланди.
АҚШда ўқ узиш масофаси 5500 кмдан кам бўлган ядровий қурол ностратегик дея аталади (уларнинг мантиғини тушуниш мумкин: агар океан устидан учиб ўтолмас экан, демак, у тактик қурол), аммо европалик иттифоқдошларни бу гаплар тинчлантира олмайди.