ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Тошкентда кузатилаётган иссиқ ҳаво сабаб ер устида ҳаракатланувчи метро поездлари тезлиги чекланади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар Тошкент ерусти ҳалқа йўлида соат 18:00 гача чегараланган тезлик (30—35 километр/соат)да ҳаракатланади.
Компания ушбу чеклов неча кун давом этиши ва куннинг қайси вақтидан бошлаб амал қилишига очиқлик киритмаган.