ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни II даражали “Дўстлик” (“Достык”) ордени мукофотлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Арипов икки мамлакат муносабатларини ривожлантириш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун бу мукофотга лойиқ кўрилган.
Қозоғистон етакчиси Нурсултонда Абдулла Ариповни қабул қилиб, икки томонлама ҳамкорлик ҳолатига ижобий баҳо берган.
“Биз қардош қўшнимиз Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берамиз. Бу Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили деб ҳисоблаймиз”, - деди Тоқаев.
Ўз навбатида Абдулла Арипов учрашиш имконияти берилгани учун миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди.
Бош вазир икки давлат раҳбарлари томонидан яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйилганини эслатди ва бунга эришишга қатъий қарор қилингани таъкидлади.
“Мамлакатларимиз ҳукуматлари бу мақсадларга эришишга қатъий қарор қилган”, - деди Арипов.
“Дўстлик” ордени Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти бўлиб, чет эл давлатлари фуқароларига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.