Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Тўрт фуқаро истеъмол қилиниши мумкин бўлмагн эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Қашқадарё вилояти Косон туманида эшак сўйган 4 нафар эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Тезкор суриштирув ишлари давомида тумандаги Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Т.нинг хонадон ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Мазкур хонадонда Н.Т, С.Н., Ш.Х. ҳамда Т.А. исмли тўрт нафар фуқаро истеъмол қилиниши мумкин бўлмаган ҳайвон — эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётгани аниқланган.
Қашқадарёда эшак сўйиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди
Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳридаги Арабхона маҳалласида эшак қассоблари қўлга олинган эди.