Ботаника боғида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди

Ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун "хавфсиз ҳудуд" деб эълон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 1 июндан бошлаб Тошкент ботаника боғи ташриф буюрувчилар учун “хавфсиз ҳудуд” деб эълон қилинди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар қилди.
Энди боғ ҳудудида велосипед, самокат ва скутерларда ҳаракатланиш тақиқланади.
Таъкидланишича, қарор ёш болалар, кексалар ва бошқа ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш учун қабул қилинган.