Россия 10 июндан бошлаб Ўзбекистон билан парвозлар сонини оширади

Россия 10 июндан бошлаб Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Қатар, Тожикистон, Миср ва Сербия билан парвозлар сонини оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Россия Ўзбекистон ва яна 7та мамлакат билан ҳафталик парвозлар сонини оширади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хусусан, 10 июндан бошлаб "Москва—Тошкент – Москва " йўналишида парвозлар сони паритет асосида ҳафтасига 2 маротабага етказилади, - дейилган хабарда.
Шунингдек, “Москва — Баку”, “Москва — Ереван”, “Москва — Доха” ва “Москва — Душанбе" йўналишларида парвозлар сони ҳафтасига биттага оширилади.
“Москва —Афина” йўналишида парвозлар сони иккитага оширилади. “Москва – Қоҳира” ва “Москва— Белград” йўналишларида парвозлар сони еттитага етказилади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Тошкент ва Москва орасида расман рухсат этилган парвозлар сони ҳафтасига бир дона эди. Паритет асосида ушбу парвоз Россиянинг “Аэрофлот” компанияси томонидан ҳар якшанба ва Uzbekistan Airways томонидан ҳар шанба кунлари ҳафтасига бир маротабадан амалга оширилар эди.