Президент Сурхондарёга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига йўл олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташриф буюради
Анорчилик ва ипакчилик вилоят иқтисодиётининг "драйвери"га айланиб бормоқда. Сафар дастурида ушбу тармоқлар ривожига алоҳида аҳамият қаратилган.