Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Эркаклар жамоаси ушбу чемпионатда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати—2021 мусобақаси ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.
31 май куни ўтказилган финал баҳсларида 10 вазн тоифасидан 7 тасида ўзбекистонлик боксчилар қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришди. Уларнинг 6 нафари эса терма жамоага олтин медалларни келтирди.
1 / 4
Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
2 / 4
Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
3 / 4
Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
4 / 4
Ўзбекистонлик боксчи йигитлар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Мусобақада ўзбекистонлик боксчиларнинг эришган натижалари:
Олтин: Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг), Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Бобоусмон Батуров (- 69 кг), Саиджамшид Жафаров (75 кг), Дилшодбек Рўзметов (- 81 кг), Баҳодир Жалолов (+91 кг).
Кумуш: Мизазиз Мирзахалилов (56 кг).
Бронза: Абдумалик Халаков (-60 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг), Санжар Турсунов (-91 кг).
Шу тариқа, боксчи йигитлар ўз йўналишларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Эркаклар жамоаси ушбу чемпионатни 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медаль билан якунлашди.
Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 8 та медалга эга чиқди