Ўзбекистондан БААга авиақатновлар сони кўпаяди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишида мунтазам қатновлар сонини кўпайтиради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Uzbekistan Airways Дубайга рейслар сонини кўпайтиради.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишида мунтазам қатновлар сонини кўпайтиради.
Россия 10 июндан бошлаб Ўзбекистон билан парвозлар сонини оширади
Жорий йил 19 июндан бошлаб, авиакомпания Тошкент – Дубай ва Дубай – Тошкент йўналишларида ҳафтада 6 марта (сешанба кунидан ташқари) парвозларни амалга оширади.
Чипта нархи
Тошкент – Дубай йўналишида 2 325 712 сўмдан
Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишида эса 3 627 220 сўмдан