Ўзбекистондаги энг қиммат ва арзон палов қаерда – янги маълумотлар

Пойтахтликларнинг бир порция палов истеъмол қилишлари учун 20,2 минг сўм сарфлашларига тўғри келади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берди.
Ўрганиш давомида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Республикадаги энг қиммат палов май ойида Тошкент шаҳрида тайёрланган. Пойтахтда 1 порция паловнинг ўртача нархи 20 минг 250 сўмни ташкил қилган.
Кейинги ўринларда Қашқадарё (19,5 минг сўм), Самарқанд (19 минг), Бухоро (19 минг), Сурхондарё (18,2 минг), Жиззах (18 минг), Тошкент (17,8 минг), Хоразм (16,8 минг), Фарғона (16,7 минг), Сирдарё (16,6 минг), Андижон (16,4 минг), Навоий (15,3 минг сўм) вилоятлари қайд этилган. Қорақалпоғистонда бир порция палов 15 минг сўмга баҳоланган.
Энг арзон паловни Наманган вилоятида истеъмол қилиш мумкин – 14,4 минг сўм.
Ўзбекистонда балиқ палов ва шашлик ўрнини босиши мумкинми?